Абу Ҳозим, Қайс ибн Ибод ва Абу Сосон Ҳусайн ибн Мунзирлар каби ҳадис ривоят қилувчиларнинг тарихи ёзилган ва уларнинг ҳар бири ҳақида маълумот берилган. Саҳобалар хатодан холи эмаслар. Дамашқлик Ҳофиз аз-Заҳабий шундай дейди: «Оллоҳ улардан рози бўлсин, саҳобалар, гарчи бошқалардек улар ҳам хато қилишган бўлса-да, уларнинг дафтарлари ёпилган. Ҳеч ким хатодан холи бўлолмайди, аммо яхшилик йўлида қилинган хатонинг зарари йўқ. Чунки саҳобаларнинг адолатига ва улар нақл қилган нарсага кўра шундай амаллар борки, улар туфайли Оллоҳ Таолонинг динига бўйсунамиз». Тобеинлар орасида қасддан ёлғон гапирувчилар йўқ эди, лекин уларда хато ва ваҳм бўлган, қайсидир бири билмай хатога йўл қўйган бўлиши мумкин, бирортаси бир неча марта хато қилган бўлса, ўзи илмли кишилардан ҳисобланса ҳам кечирилади ва айтган ҳадиси нақл қилинади. Унга олимлар иккиланиш билан ҳамда шундай сифатли кишиларга ҳужжат келтириб исботлаш билан амал қилинади: улар Ҳорис ал-Аъвар, Осим ибн Ҳанбал, Тавъаманинг хизматкори Солиҳ, Ато ибн Соиб ва бошқалардир. Тобеинлардан кимки кўп хато қилса ва ривоятда ёлғиз ажралиб қолса, унинг ҳадиси ҳужжат ўрнига ўтмайди, аввалги тобеинларда бундай бўлган эмас, бўлса ҳам улардан кейинги кичик тобеинларда юз берган. Авзоий ва бошқалар шундай одамлар. Улар яшаган асрда ёлғонга суяниб қолган ва кўп хато қилган кимсалар ҳам бўлган, шу боис уларнинг ҳадиси тарк этилган. «Имом Молик, у уммат ичида ҳидоятга бошловчи юлдуз бўлса-да, у ҳам ўзи ҳақида айтилган гаплардан четда қолмади. Шунингдек Авзоий ҳам ишончли, кўпинча ёлғиз ўзи ривоятда ажралиб қолган ва янглишган. Зуҳрийдан ривоят қилган ҳадисида нимадир бор».
Кимнинг ривояти қабул қилинади, кимники йўқ, жароҳатлаш ҳамда одил санаш баёни
Ривоят қилувчининг зобитлиги унинг ривояти пухталик ва зобит деб танилган ишончли кишиларнинг ривоятларидан деб ҳисобланиши билан аниқланади. Агар унинг ривоятида ўшаларнинг ривоятларига маъно жиҳатидан
218-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|